Қиём вақти ҳақида

СаволларМавзу: ИбодатларҚиём вақти ҳақида
Shine сўради 9 ой аввал

Ассалому алайкум! Бир масжидга пeшин ўқиш учун кириб вақтга қарасeк 12:10дан 12:30гача дeб қизил рангда қиём вақтини бeлгилаб қўйишибди. 12:35да баъзи бир кишилар нафл намоз ўқишди, шунда масжид ходимлари ҳозир қиём вақти, намоз ўқилмайди – дейишди. Қиём вақти ҳақида маълумот бeрсангизлар.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 9 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Қиблага қараб турганингизда ўзингизни соянгиз билан қибланинг ораси 90 гардус бўлганида қиём вақти бўлади. Шундан бироз оғиши билан нафл ўқиш жоиз. Ҳозирги вақтда қиёмни тақвимларда аниқлаб қўйилган. Ўша вақтдан озгина ўтказиб ўқиса бўлади. Аслида қиём вақти икки дақиқа давом этади. Эҳтиётини олиб 10 дақиқа белгилашган. Валлоҳу аълам!