Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ўзига ўқиладиган суралар

09:25 / 01.04.2017 | Abrorbek | 5575

Ассалому алайкум! Инсон ўзини шайтоннинг васвасасидан химоя қилиши учун қайси сураларни ўқиш керак?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Кўпроқ “Оятул Курсий” ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тонгда ва тунда ўқиган дуоларини ўқиб юринг. Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қуйидаги ҳодисани ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени Рамазон закотини сақлашга вакил қилдилар. Биров келиб, тўпланган егуликдан ҳовучлаб ола бошлади. Уни ушлаб: «Ҳозир сени Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб бораман», дедим. «Мени қўйиб юбор, бола-чақам бор, жуда ҳам муҳтожман», деди. Уни қўйиб юбордим. Тонг отганда Пайғамбар алайҳиссалом: «Ҳой Абу Ҳурайра! Кечаги асиринг нима қилди?» дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, жуда ҳам муҳтожлигидан, бола-чақасининг кўплигидан шикоят қилган эди, раҳмим келиб, қўйиб юбордим», дедим. У зот алайҳиссалом: «Сенга ёлғон гапирган бўлиб, қайтиб келса-чи?» дедилар. Пайғамбар алайҳиссаломнинг «қайтиб келса-чи», деганларидан унинг яна келишини билдим ва пойлаб турдим. У яна келиб, егуликдан ҳовучлаб ола бошлади. Уни тутиб олдим ва: «Сени Расулуллоҳнинг олдиларига олиб бораман», дедим. «Мени қўйиб юбор, бола-чақам бор, жуда ҳам муҳтожман», деди. Раҳмим келиб, уни қўйиб юбордим. Тонг отганда Пайғамбар алайҳиссалом: «Ҳой Абу Ҳурайра, кечаги асиринг нима қилди?» дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, жуда ҳам муҳтожлигидан, бола-чақасининг кўплигидан шикоят қилган эди, раҳмим келиб, қўйиб юбордим», дедим. У зот алайҳиссалом: «Сенга ёлғон гапирган бўлиб, қайтиб келса-чи?» дедилар. Учинчи марта пойлаб туриб, яна ушлаб олдим ва: «Энди уч марта бўлди, сени албатта Расулуллоҳнинг ҳузурларига олиб бораман. Ҳар сафар «Қайтиб келмайман», деб, яна келасан», дедим. «Мени қўйиб юборсанг, Аллоҳ сенга манфаат берадиган сўзларни ўргатиб қўяман», деди. «Улар қандай сўзлар?» дедим. «Кўрпангга кириб ётганингда «Оятул курсий»ни ўқисанг, Аллоҳ тарафидан сени қўриқчи қўриб турадиган бўлади. Тонг отгунча сенга шайтон яқинлашмайди», деди. Эртасига Расулуллоҳ алайҳиссалом: «Ўзи ёлғончи бўлса ҳам, сенга рост гапирибди», дедилар ва: «Уч кундан бери ким билан гаплашаётганингни билансанми, эй Абу Ҳурайра?» дедилар. Мен: «Йўқ», дедим. У зот алайҳиссалом: «Ўша шайтондир», дедилар». ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat