Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мушук ҳақида

18:41 / 02.04.2017 | Gulruh | 20470

Ассалому алайкум! Мeн кeлин бўлиб тушган уйимда мушук боқишар экан. Мушук кўчаларда, ахлатларда, томларда айланиб кeлгани учун фарзандлик бўлганимдан кeйин мeн гигeния тарафдан мушукни уйга киритмасликни илтимос қилдим. Чунки бола эмаклайди, мушукга бeрилган овқатгача озига солятганини билиб қолдим. Уйда кeлинлик ҳизматидаман шунинг учун фарзандимга хамма вақтимни ажратомиман. Уйдигила мушукни йўқотиш, уйга киритмаслик гуноҳ диб мeнга қарашилик кўрсатишди. Фарзандим eнди 1 ёшдан ошди. Шу сабабли фарзндимни мушукни олдига борса уршаман, мушукни ошхонадан, уйдан хайдиман. Бу ишим билан гуноҳга ботмаяпманми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Гуноҳ эмас.

عَنْ كَبْشَةَ بِنْتِ كَعْبٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: دَخَلَ أَبُو قَتَادَةَ فَسَكَبْتُ لَهُ وَضُوءًا فَجَاءَتْ هِرَّةٌ فَشَرِبَتْ مِنْهُ فَأَصْغَى لَهَا الْإِنَاءَ حَتَّى شَرِبَتْ فَرَآنِي أَنْظُرُ إِلَيْهِ فَقَالَ: أَتَعْجَبِينَ ياَ بِنْتَ أَخِي؟ فَقُلْتُ: نَعَمْ، فَقَالَ: إِنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: إِنَّهَا لَيْسَتْ بِنَجَسٍ إِنَّهَا مِنَ الطَّوَّافِينَ عَلَيْكُمْ وَالطَّوَّافَاتِ. رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ

Кабша бинти Каъб розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: 

«У киши айтадилар: «Абу Қатода (уйимизга) кирди. Унга таҳорат суви қуйиб бердим. Бас, бир мушук келиб, ундан ичди. У эса идишни энгаштириб, унга ичиб олиши учун тутди. Бас, у ўзига назар солаётганимни кўрди ва: «Эй биродаримнинг қизи, ажабланяпсанми?» деди. Мен: «Ҳа», дедим. У: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, у (мушук) нажас эмас, у сизларнинг атрофингизда айланиб юрувчилардандир», деганлар, деди».

«Сунан» эгалари ривоят қилганлар.

Шарҳ: Бу ҳадиси шариф Кабша бинти Каъб розияллоҳу анҳодан ривоят қилинмоқда. Аввал у киши билан танишиб олайлик: Кабша бинти Каъб розияллоҳу анҳо Каъб ибн Молик Ансорий Хазражий розияллоҳу анҳунинг қизлари бўладилар. Оталари Каъб розияллоҳу анҳу машҳур саҳобийлардандир. Кабша розияллоҳу анҳо Абдуллоҳ ибн Қатода розияллоҳу анҳуга турмушга чиққан эдилар. У киши ушбу ҳадислари билан машҳурдирлар. Ривоятда исмлари келган Абу Қатода розияллоҳу анҳу Кабша розияллоҳу анҳога қайната бўладилар. Абу Қатода у кишининг кунялари бўлган, исмлари Ҳарс ибн Робъи Ансорийдирлар. У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг отларига қараб юрганлар. Демак, бу ривоятда келган ҳодиса қайната билан келин орасида бўлиб ўтган. Бу ҳақда Кабша розияллоҳу анҳо қуйидагиларни айтадилар: 

«Абу Қатода (уйимизга) кирди. Унга таҳорат суви қуйиб бердим».  Арабларда қайнатам, қайнанам каби сўзлар кам ишлатилади. Улар қайната, қайнаналарига нисбатан кўпроқ уларнинг исми ёки куняларини ишлатишга одатланганлар. Кабша розияллоҳу анҳо ҳам қайнаталарини куняси ила атамоқдалар. Демак, Абу Қатода розияллоҳу анҳу уйга кириб, таҳорат қилмоқчи бўлганлар ва келинлари Кабша розияллоҳу анҳо у кишига таҳорат суви қуйиб берганлар. Бу ўша вақтдаги мўмина-муслима келинларнинг одоб-ахлоқлари, қайнаталарини ҳурмат қилишлари, уларнинг хизматларини қилишларидан далолат беради. 

«Бас, бир мушук келиб, ундан ичди. У эса идишни энгаштириб, унга ичиб олиши учун тутди».  Мушук келиб, таҳорат учун тайёрланган сувдан ичмоқчи бўлган. Абу Қатода розияллоҳу анҳу мушукнинг сув ичиши осон бўлиши учун идишни энгаштириб, унга тутган. 

«Бас, у унга назар солаётганимни кўрди ва:«Эй биродаримнинг қизи, ажабланяпсанми?» деди. Мен: «Ҳа», дедим».  Шу ерда ҳам келиннинг одоби зоҳир бўлмоқда. Кабша бинти Каъб розияллоҳу анҳо қайнаталари таҳорат сувини мушукка тутиб беришини кўриб, ҳозирги баъзи келинларга ўхшаб, бидирлаб кетмадилар. Балки индамай, савол назари билан қараб турдилар. Қайната ўз келини ажабланаётганини англаб: «Эй биродаримнинг қизи, ажабланяпсанми?» деди. Арабларда шунга ўхшаш «Эй биродаримнинг ўғли» истилоҳи ҳам кўп ишлатилади. Одобли келин гапни чўзмай, қисқа қилиб, «Ҳа», деди. Бу ажабланишда «Мушукка таҳорат сувини тутиб бериб, ундан қолган сув билан таҳорат қилса бўлаверадими?» деган савол бор эди. Абу Қатода розияллоҳу анҳу нима учун шундай қилганларини қуйидагича баён этиб бердилар: 

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, у (мушук) нажас эмас, у сизларнинг атрофингизда айланиб юрувчилардандир», деганлар», деди. 

Бу, мушук уй ҳайвони бўлганлиги учун доимо атрофингизда айланиб туради, шунинг учун унинг оғзи теккан нарса нопок бўлиб қолмайди, деганидир. Бу ҳадисдан олинадиган фойдалар: 

1. Келинларнинг одоби ва қайнаталарига хизмат қилишлари лозимлиги. 

2. Бир одамга бошқа одам таҳорат суви тайёрлаб бериши  жоизлиги. 

3. Одоб юзасидан савол бермай, савол назари билан қараб туриш айниқса келинлар учун яхши эканлиги. 

4. Савол назари билан қараб турган кишига жавоб бериш кераклиги. 

5. Мушукнинг нажас эмаслиги. 

6. Мушук теккан сувда таҳорат қилиш мумкинлиги. 

7. Исломнинг мусулмонларга енгиллик яратадиган дин эканлиги. Шу билан бирга, бу ва бошқа ҳадисларда мушук теккан сув ҳақидаги ривоятлар маълум ҳолатларга асосланганини ва мушук сичқон ҳамда шунга ўхшаш нарсаларни ейиши эътиборидан, уламоларимиз «Мушук теккан сув макруҳ», деганлар. Яъни, мушук теккан сувдан бошқа сув бор бўлса, ўша бошқа сувда таҳорат қилган яхшироқ, деганлар. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat