Жаннатлар

Жаннатлар

СаволларМавзу: АқийдаЖаннатлар
Solih сўради 4 хафта аввал

Ассалому алайкум! «Унинг хузурида маьво жаннати бор» яни тугаш дарахти олдида такводорлага вада килинга жаннати маьво деган жаннат бор. Хадис ва хаёт 19 жуз.
Мен шунга ухшаган матнларни куп укийман такводорларга хар хил номли жаннат лекин бу жаннатлар билан жаннатул фирдавснинг нима фарки бор? Жаннати маьвога кирган такводор жаннатул фирдавсга кира олмайдими ёки аксинча?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 4 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Баъзилар ҳаммасига ҳам кираверадилар. Баъзилар бирига кириб бошқасига кира олмайдилар.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: «مَنْ أَنْفَقَ زَوْجَيْنِ فِي سَبِيلِ اللهِ نُودِيَ مِنْ أَبْوَابِ الْجَنَّةِ يَا عَبْدَ اللهِ، هَذَا خَيْرٌ. فَمَنْ كَانَ مِنْ أَهْلِ الصَّلَاةِ دُعِيَ مِنْ بَابِ الصَّلَاةِ، وَمَنْ كَانَ مِنْ أَهْلِ الْجِهَادِ دُعِيَ مِنْ بَابِ الْجِهَادِ، وَمَنْ كَانَ مِنْ أَهْلِ الصِّيَامِ دُعِيَ مِنْ بَابِ الرَّيَّانِ، وَمَنْ كَانَ مِنْ أَهْلِ الصَّدَقَةِ دُعِيَ مِنْ بَابِ الصَّدَقَةِ». فَقَالَ أَبُو بَكْرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ بِأَبِي أَنْتَ وَأُمِّي يَا رَسُولَ اللهِ، مَا عَلَى مَنْ دُعِيَ مِنْ تِلْكَ الْأَبْوَابِ مِنْ ضَرُورَةٍ، فَهَلْ يُدْعَى أَحَدٌ مِنْ تِلْكَ الْأَبْوَابِ كُلِّهَا؟ قَالَ: «نَعَمْ، وَأَرْجُو أَنْ تَكُونَ مِنْهُمْ».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳнинг йўлида бир жуфт нарса нафақа қилса, унга жаннат эшикларидан: «Эй Аллоҳнинг бандаси, бу яхшиликдир», дея нидо қилинади. Ким намоз аҳлидан бўлса, намоз эшигидан чақирилади. Ким жиҳод аҳлидан бўлса, жиҳод эшигидан чақирилади. Ким рўза аҳлидан бўлса, Раййон эшигидан чақирилади. Ким садақа аҳлидан бўлса, садақа эшигидан чақирилади», дедилар.
Шунда Абу Бакр розияллоҳу анҳу: «Ота-онам сизга фидо бўлсин, эй Аллоҳнинг Расули! Ўша эшиклардан (бирортасидан) чақирилган кишига ҳеч бир зарар йўқ-ку?! Бирор киши ўша эшикларнинг ҳаммасидан ҳам чақириладими?» деди. У зот: «Ҳа. Умид қиламанки, сен ҳам ўшалардан бўласан», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!