Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Силаи раҳмни бузиб қўймадимми?

12:26 / 02.04.2017 | Islom | 4249

Ассалому алайкум! Аллоҳ илмингиза ризқингизга барака берсин. Сизларни қимматли вақтингизни олаётганим учун узр, жавобингзга олдиндан раҳмат. Мен намоз ўқиётганимга икки йилдан ошди. Ота-онам тарафдан намоз ўқийдиганлар йўқ, улар ҳар меҳмондорчилик вақтида кўпинча хамр ичишади. Охирги вақтда мени қаршилигим сабаб бундай зиёфатлар бизларнинг уйимизда камайди. Энди мен батамом тўхтатишни ўйлаб зиёфатдан бир хафта олдин хамрни уйга киргизмадим. Шу сабабли қариндошларим “бизларга бу уйда жой йўқ экан” деб аразлаб чиқиб кетишди. Шу билан менга бзлган муносабатлари узулди. Энди нима қилай? Менга хеч ким яхши муомалада бўлмаяпти. Авваллари ҳамма қариндошлар билан энг қалини мен эдим, ҳозир эса акси. Бу узилиш аста-аста бўлиб, охири шундай тугади. Саволим узун булиб кетгани учун узур.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сиз тўғри ишни қилгансиз. Аллоҳ Ўзидан қўймасин. Сиз тақвода мустаҳкам бўлинг. Дуоларингизда уларга ҳам тавфиқ сўранг, улар билан муомалангизни олдингидан ҳам чиройли қилинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat