Табиблар учун мукофот

Табиблар учун мукофот

СаволларМавзу: Ҳалол ва ҲаромТабиблар учун мукофот
tabib сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин ва бизларни ҳам ундан фойдаланишни насиб этсин.  Саволим қуйидагича:
Табиблар баъзан ташхисни ойдинлаштириш учун беморларни текширувларга МРТ, КТ, МСКТ каби хусусий клиникаларга юборишади. Бунда хусусий клиника маъмурияти табибга мукофот сифатида ҳар бир юборилган касалдан маълум миқдорда маблағ ажратишади. Ушбу пулни олиш ҳалолми? Излаш хизматидан бунга ўхшаш савол топа олмадим. Жавоб учун олдиндан раҳмат!

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Табиб, беморга бир неча вариантларни айтса, бемор шулардан бирини танлаш ихтиёри бўлса, шунингдек ўша компания бемор тўлайдиган пулга табибга бериладиган маблағни қўшмаса, беморни алдаш ҳолати умуман бўлмаса жоиз бўлади. Аммо қуйидаги линкда келгани каби ҳолат бўлса, мутлақо мумкин бўлмайди. Валлоҳу аълам!

Топган пуллари ҳалолми?