Касаллигим сабабли

СаволларМавзу: Турли саволларКасаллигим сабабли
alisher сўради 5 ой аввал

Ассалому алайкум! Устозлар, мeн ҳали ёшман, лeкин алҳамдуллилаҳ оёғимда бир касаллик бор. Шуни асорати бeл оғриғига сабаб бўлади, оз муддат тик оёқда туриш ҳатто дам олаётганимда ҳам кучли бўмасаям оғриқ сeзаман. Шу касаллик шарофати билан кунлик гуноҳларим кeчирилиши мумкинми?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 5 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

عَنْ عَبْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: دَخَلْتُ عَلَى رَسُولِ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم وَهْوَ يُوعَكُ، فَقُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّكَ تُوعَكُ وَعْكًا شَدِيدًا. قَالَ: «أَجَلْ، إِنِّي أُوعَكُ كَمَا يُوعَكُ رَجُلَانِ مِنْكُمْ». قُلْتُ: ذَلِكَ أَنَّ لَكَ أَجْرَيْنِ؟ قَالَ: «أَجَلْ ذَلِكَ كَذَلِكَ، مَا مِنْ مُسْلِمٍ يُصِيبُهُ أَذًى شَوْكَةٌ فَمَا فَوْقَهَا إِلَّا كَفَّرَ اللهُ بِهَا سَيِّئَاتِهِ، كَمَا تَحُطُّ الشَّجَرَةُ وَرَقَهَا»

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кирдим, у зот иситмалаётган эканлар. «Эй Аллоҳнинг Расули, сизни жуда қаттиқ иситма тутади да», дедим. У зот: «Ҳа, мени сизлардан икки кишини тутганчалик иситма тутади», дедилар. «Бу сизга икки ҳисса ажр бўлиши учундир-да?» дедим. У зот: «Ҳа, худди шундай. Ҳеч бир мусулмон йўқки, унга бирор озор, тикан ва ундан каттароқ нарса етганда Аллоҳ шу туфайли унинг ёмонликларини худди дарахт баргларини тўкканидек ўчирмаса», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий).

عَنْ مُصْعَبِ بْنِ سَعْدٍ، عَنْ أَبِيهِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: قُلْتُ يَا رَسُولَ اللهِ، أَيُّ النَّاسِ أَشَدُّ بَلَاءً؟ قَالَ: الْأَنْبِيَاءُ ثُمَّ الْأَمْثَلُ فَالْأَمْثَلُ، فَيُبْتَلَى الرَّجُلُ عَلَى حَسَبِ دِينِهِ، فَإِنْ كَانَ دِينُهُ صُلْبًا اشْتَدَّ بَلَاؤُهُ، وَإِنْ كَانَ فِي دِينِهِ رِقَّةٌ ابْتُلِيَ عَلَى حَسَبِ دِينِهِ، فَمَا يَبْرَحُ الْبَلَاءُ بِالْعَبْدِ حَتَّى يَتْرُكَهُ يَمْشِي عَلَى الْأَرْضِ مَا عَلَيْهِ خَطِيئَةٌ

Мусъаб ибн Саъддан, у отаси розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Эй Аллоҳнинг Расули, қайси одамларнинг балога учраши шиддатлироқ?» дедим.
«Анбиёлар, сўнгра (мартабада) улардан кейингилар ва улардан кейингилар. Киши динига қараб балога гирифтор қилинади. Агар дини маҳкам бўлса, бало ҳам шиддатли бўлади. Агар динида сустлик бўлса, динига қараб балога дучор қилинади. Банда ер юзида гуноҳсиз ҳолатда юрадиган бўлгунича бало у билан бардавом бўлади», дедилар».
Шарҳ: Бундан балолар гуноҳларнинг ювилишига сабаб бўлиши билан бирга, анбиёлар каби бегуноҳ зотларнинг даражалари янада юқори бўлиши учун ҳам хизмат қилиши келиб чиқади. Демак, диндор ва тақводор кишиларнинг баъзи бир бало-офатларга дучор бўлишларини ҳам худди шу маънода англаш керак. Инчунин, зоҳидлик ишқида юрган солиҳ бандаларга бало-офатлар етиши ҳам бежиз эмаслигини билиб қўйиш лозим.

عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: إِذَا أَرَادَ اللهُ بِعَبْدِهِ الْخَيْرَ عَجَّلَ لَهُ الْعُقُوبَةَ فِي الدُّنْيَا، وَإِذَا أَرَادَ اللهُ بِعَبْدِهِ الشَّرَّ أَمْسَكَ عَنْهُ بِذَنْبِهِ حَتَّى يُوَافِيَ بِهِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон Аллоҳ Ўз бандасига яхшиликни ирода қилса, унга бу дунёда уқубатни тезлатади. Қачон Аллоҳ Ўз бандасига ёмонликни ирода қилса, унга қиёмат куни тўлиқ азоб бериш учун гуноҳига яраша жазо бермай туради», дедилар».
Шарҳ: Демак, мўмин банда бу дунёда ўзига етадиган балоларга қиёматга қолмай, ёруғ дунёнинг ўзида гуноҳлари учун олаётган жазо сифатида ҳам қараши керак бўлади. Бу ҳам Аллоҳ таолонинг мўмин бандага кўрсатган меҳридир.

وَعَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: إِنَّ عِظَمَ الْجَزَاءِ مَعَ عِظَمِ الْبَلَاءِ، وَإِنَّ اللهَ تَعَالَى إِذَا أَحَبَّ قَوْمًا ابْتَلَاهُمْ، فَمَنْ رَضِيَ فَلَهُ الرِّضَا وَمَنْ سَخِطَ فَلَهُ السُّخْطُ

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, мукофотнинг катталиги балонинг катталигига қараб бўлади. Албатта, Аллоҳ таоло қачон бир қавмни яхши кўрса, бало ила синаб кўради. Ким рози бўлса, унга розилик бўлади. Ким ғазаб қилса, унга ғазаб бўлади», дедилар».
Шарҳ: Аллоҳ таолонинг ҳукмига рози бўлиб, сабр қилган бандадан Аллоҳ таоло рози бўлади. Аллоҳ таолонинг ҳукмига рози бўлмай, ўзига етган балодан ғазабланса, ўша бандага Аллоҳ таолонинг ғазаби бўлади. Шунинг учун мўмин банда ўзига етган ҳар бир кўнгилсизликни Аллоҳ таоло томонидан синов деб билиб, сабр қилса, Аллоҳ таолонинг ҳукмига рози бўлса, албатта, Аллоҳ таоло ҳам ундан рози бўлади. («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!