Намозда аёлларнинг оёқлари ҳолат

СаволларМавзу: ИбодатларНамозда аёлларнинг оёқлари ҳолат
Muxlisingiz сўради 7 ой аввал

Ассалому алайкум! Азиз қалби зиё устозлар, намозда ўтирганда(аёлларда) оёқ қай ҳолатда бўлади? Ўнг оёқнинг товони eрга тeгадими ёки тeгмаслиги кeракми?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 7 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Эркак саждада ҳамма аъзоларини алоҳида қилиб, қўлини қўлтиғидан ёки биқинидан, икки сонини қорнидан алоҳида қилади. Орқа қисмини юқори қилади. Билакларини ерга тўшамайди.
Аёл эса ҳамма аъзоларини йиғиб қўлини биқинига, сонини қорнига ёпиштиради. Орқасини юқори қилмайди. Имкон қадар ўзини паст қилади. Икки қўлини ерга тўшайди. Икки оёғини ўнг тарафига қилиб, оёқларини тикка қилмайди. Валлоҳу аълам!