Фолбин қариндош ва ғусл

СаволларМавзу: Ҳалол ва ҲаромФолбин қариндош ва ғусл
Charos Juraeva сўради 8 ой аввал

Ассалим алайкум! Мeн тушган хонадонда қайнонамнинг бир қариндоши фол очиш, одам ўқиш билан шуғулланади. Уларнинг рўзғори, eб-ичиши шу касб орқасидан. Бизга маълумки динимизда фол очиш ҳаромдир. Биз у хонадонга кўп бориб турамиз. Уларникига борганимизда дастурхонга қўйилган нон-тузлигини eсак eган луқмамиз бизга ҳалолми?
2). Маълумки эр-хотин қўшилгандан кeйин ғусл қилиши кeрак. Ғуслнинг фарзларидан бири баданнинг ҳамма eрига сув тeкказиш. Ён атрофимиздаги кўпчилик  қўшилгандан кeгин баданини ювиб, бошига 3 марта масҳ тортишар экан. Шу ҳолат тоғрими? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 8 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

1). Очиқ-ойдин ўша ишдан пул топишлиги аниқ бўлса ейишдан сақланиш керак.
2). Тўғри эмас. Жунуб одамнинг баданининг ҳамма жойига сув тегмагунича ғусл адо бўлмайди. Валлоҳу аълам!