Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дўстдан кечиш

07:15 / 07.04.2017 | Fazliddin | 3804

Ассалому алайкум! Мани саволим, бир дўстим мeнга ҳазил қилган эди, шу ҳазили манга ёқмади. Шу дўстимдан кeчворсам бўладими? Шу хақида азгина қийналиб қолдим. Кeйин дўстдан кeчиш деган жойи ҳам бор экан китобда, шу хақида илтимос ёрдам бeрсангиз.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Агар сиз ҳазилини ҳам кўтармайдиган дўст бўлсангиз, дўстингиз сизни кечиб юборгани маъқул. Унинг ўрнига ошкора “Дўстим бу ҳазилингиз қалбимга қаттиқ ботди. Бошқа бундай қилмасангиз” деганингиз яхши.
Бир кун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша розияллоҳу анҳодан хурсанд бўлиб, “Эй Оиша мендан хоҳлаган нарсангни сўра” дедилар. Оиша розияллоҳу анҳо жуда ҳам зийрак аёл эдилар, бу фурсатни қўлдан бой бермаслик учун энг яхши нарсани сўрашни қасд қилдилар ва “Бу борада отам билан маслаҳатлашсам” дедилар. Чунончи Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг ҳузурларига бориб воқеъани баён қилдилар. Абу Бакр розияллоҳу анҳу : “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам меърожга чиққанларида Аллоҳ таоло у зотга сирларни айтган. Ўшалардан бирини айтиб беришларини сўра” дедилар. Оиша онамиз розияллоҳу анҳо ўша нарсани сўрадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Роббим менга меърож кечасида “Менинг наздимда мўминнинг даражаси шу даражада юқорики, қайси бир мўмин бошқа бир мўминнинг қалбига хурсандчилик солса, албатта жаннатий бўлади” деди” дедилар. Оиша розияллоҳу анҳо хурсанд бўлиб Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуга бу гапни етказган эдилар Абу Бакр қаттиқ йиғладилар. Оиша розияллоҳу анҳо “Нега йиғлайсиз, ахир бу хурсандчилик хабар эмасми” деганларида, “Бу, мўминнинг қалби Аллоҳ таолонинг наздида шу даражада қадрлики, ким унга озор етказса, дўзахийдир” дегани бўлади – дедилар.
Мўмин кечиримли бўлади. Чунки била туриб бир инсонни дўзахга тушишига рози бўлиш, мўминнинг сифатларидан эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat