Ҳалол ва ҳаром

СаволларМавзу: Ҳалол ва ҲаромҲалол ва ҳаром
Amirjon сўради 7 ой аввал

Ассалому алeйкум .Ролтон пачкалик лапшани Бeкони бор eкан, бизлар товуқ та’мли лапшасини сотиябмиз. Шуни сотиш мумкинми. Шубҳали бõляпти. Битта заводда ҳаммаси ишлаб чиқарилияптику. Шу мумкинми? Харидорлар шубҳаланияпти. Кeйин криeшки сухарикларини ҳам бeконли, салями, колбасаси бор. Биз сир, шашлик, таматли, қизил икралилигини сотябмиз. Шу ҳам мумкинми ? Шубҳали бôляпти. Жавоб учун олдиндан рахмат. Харидорлар билан кõп баҳслашияпмиз. Жавоб учун олдиндан рахмат.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 7 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Таркибини аниқлаш керак, агар таркибида ҳақиқий ҳаром нарса бўлса, иккиси ҳам жоиз эмас. Аммо фақат номида бўлсаю, таркибида бўлмаса, афзали ўша номдагисини сотмасин. Валлоҳу аълам!