Нарсаларимни ташлаб юборибди

СаволларМавзу: Ҳалол ва ҲаромНарсаларимни ташлаб юборибди
Qobilov Akbar сўради 5 ой аввал

Ассалому алайкум! Устозлар, биз Рассияда ишлаймиз. Ҳар хил одамлар билан квартирада бирга яшаймиз. Яқинда бир биродаримиз мeни руҳсатимсиз шахсий буюмимни мусурга ташлаб юборибди. Албатта бу мeни хурсанд қилмади. Бу ҳолатда у ҳаром ишни қилган бўладими? Ташлаб юборган нарсасини олиб бeрмоқчимас. Бу дунёда сўрамасам қиёматда Аллоҳ ҳаққимни олиб бeрадими?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 5 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Агар сизни шахсий буюмингизни йўқ қилган бўлса, ўзини ёки қийматини тўлаб беради. Лекин, арзимас нарса бўлса биродарингизга у туфайли хусумат қилмаслигингизни тавсия қиламиз.  Валлоҳу аълам!