Интернет оркали пул тикиш

Интернет оркали пул тикиш

СаволларМавзу: Ҳалол ва ҲаромИнтернет оркали пул тикиш
Guzal сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Излаш хизматидан аник жавоб топа олмадим. Хозирги кунда интернет тармоги оркали спорт уйинларига олдиндан пул тикувчи сайтлар сони купаймокда ( инг. Бeт). Бунда пул онлайн тарзда тикилади ва ютилса хам онлайн тарзда пул тураверади уни кейин уз хисобингизга утказишингиз мумкин. Ана шу нарса харомми? Биродарларимиз (намозхонлар хам) буни харом кимор эмас, шунчаки кизикиш, эрмак , бу пуллар онлайн кошелокда тураверадику, дейишмокда. Бунинг хукми кандай?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Икки ёки ундан кўп томон пул тикиб, оқибатда бирининг фойдасига бўладиган ҳар бир ҳолат қимордир. Агар шу қоидага тушса, жоиз эмас. Турли ўйинлардаги ютқазган пулини тўлаш ҳам қимордир. Валлоҳу аълам!