Ит ва чўчқа

olloyor сўради 5 ой аввал

Ассалому алайкум! Ит ва тўнғиз гўштини ейдиган одам табиатида хулқ атворида шу ҳайвонларга хос бўлган сифатлар пайдо бўладими? Яъни ит ва тўнғизнинг характери унга ўтадими? Жавобингиз учун раҳмат.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 5 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

عن أبي هريرة رضي الله عنه، قال: قال رسول الله : { إن الله تعالى طيب لا يقبل إلا طيباً، وإن الله أمر المؤمنين بما أمر به المرسلين فقال تعالى: يَا أَيُّهَا الرُّسُلُ كُلُوا مِنَ الطَّيِّبَاتِ وَاعْمَلُوا صَالِحاً [المؤمنون:51]، وقال تعالى: يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ كُلُواْ مِن طَيِّبَاتِ مَا رَزَقْنَاكُمْ [البقرة:172]، ثم ذكر الرجل يطيل السفر أشعث أغبر يمد يده إلى السماء: يا رب ! يا رب ! ومطعمه حرام ومشربه حرام وملبسه حرام وغذي بالحرام فأنّى يستجاب له؟ .رواه مسلم

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ҳой одамлар! Албатта, Аллоҳ покдир ва фақат пок нарсани қабул қилади. Аллоҳ пайғамбарларга нимани буюрган бўлса, мўминларга ҳам ўшани буюрган. У Зот: «Эй расуллар! Ҳалол-пок нарсалардан енглар ва солиҳ амал қилинглар! Албатта, Мен қилаётган амалларингизни билиб турурман»  деган. У Зот яна: «Эй иймон келтирганлар! Мен сизларга ризқ қилиб берган пок нарсалардан енглар»  деган». Сўнгра узоқ сафар қилиб, сочлари тўзиб, чанг­тўзонга беланиб кетган кишини зикр қилиб, шундай дедилар: «У: «Эй Роббим! Эй Роббим!» деб қўлларини осмонга чўзади, ҳолбуки унинг егани ҳаром, ичгани ҳаром, кийгани ҳаром ва ҳаром билан озиқланган. Энди унга қаёқдан ижобат бўлсин?!»
Муслим ривояти.
Инсон туғилганида 2-3 кило бўлади. Она сутини эмиб, таомланиб 10-15га кирганида 40-50 килоли вазнга эга бўлади. Ўша 50 кило вазн 15 ёшга киргунча еган таомларининг зарраларидан ташкил топган бўлади. Шу вақт мобайнида еган таомлари ҳалол бўлса, 50 кило вазн ҳам покиза гўшт ҳисобланади. Акси бўлса ҳаром гўшт ҳисобланади. Ҳар бир нарсанинг ўз хусусияти бўлиб, масалан лимон қон босимини туширса, кофе уни кўтаради. Бадандаги отиқча ёғлар касаллик чақирса, уни эриши ўша касалликни тузалишига сабаб бўлади. Худди шунингдек ҳаром гўшт ҳам гуноҳга, фисқ-фужурга етаклайди. Ҳалоли эса ибодат ва зикрга етаклайди. Валлоҳу аълам!