Бола эмизиш

Mohira сўради 7 ой аввал

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар 2 танишим тортишиб қолишди бирлари 4 ёшли фарзандларини ҳали ҳам эмизаётганларини айтдилар, иккинчилари 2 ёшгачон эмизиш кeрак ундан кeйин гуноҳ бўлади дедилар. Шу гап тўғрими? 2-саволим. Сизларга шахсий ёки танишлар орасидиги муаммоларни айтиб eчим сўрашимиз тўғрими? Бу сизлардeк илм эгаларини қимматли вақтни олиш эмасми? Жавоблар учун олдиндан раҳмат.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 7 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Болани 4 ёшгача эмизаётган аёл нотўғри иш қилган. 2 ёш ҳам шамсий билан эмас қамарий йил билан ҳисобланади. Эмизиш ҳақида қуйидаги линкда тўлиқ маълумот берилган.

Болани сутдан чиқариш

2). Динингизда муҳим деб билган нарсаларни сўрасангиз яхши бўлади. Валлоҳу аълам!