Қарз

СаволларҚарз
Husniddin сўради 4 ой аввал

Ассалому алайкум!

1. Дўстларимиз билан доимий равишда қарз олди-берди муомаласини қиламиз. Баъзида арзимаган миқдорда (1000-3000 сўм) бир-биримизга қарз бериб турамиз ва аксар ҳолларда қарздорни олган пули (кам миқдорда бўлгани учунми) ёдидан чиқиб кетади. Қарз берувчи ҳам бу арзимаган пулни қарздордан сўрашга уялади ва икки ўртада қарз унутилиб кетади. Қаердадир ўқиган ёки эшитган эдим, агар қарздорни қарзи эсидан чиқиб қолса, қарз берган унга эслатиб қўйиши керак экан, йўқса ўша қарзи қиёматда қарз берувчидан «нега мени қарздордан талаб қилмадинг» деб ўзига қарши гувоҳлик бераркан. Шу гап тўғрими?

&нбсп;

2. Агар қарздор қарзини бермаса ёки қарздорлигини унутиб қўйгани учун ҳақдор қарзни сўрашга уялиб «уни Аллоҳ йўлида эҳсон қилдим» деб ният қилса бўладими?

&нбсп;

3. Телеграмда ўқиб қолдим, Муҳаммад исмига Аллоҳнинг исмларини қўшиб янги исм яратиб бўлмас экан. У исмга фақатгина  Набий а.с.нинг сифатларини қўшиб айтиш мумкин экан, яъни Муҳаммад Амин, Муҳаммад Содиқ каби . . . . Лекин халқ ичида Муҳаммад Али, Муҳаммадкарим, Муҳаммадқодир каби исмлар кўп-ку?!

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 4 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

: 1). Агар оз бўлса эҳсон қилдим дейиши афзал.
2). Кечиб юборганини айтиши шарт эмас.
3). Бу жоиз. Валлоҳу аълам!