Савдодаги ҳолат ҳақида

СаволларМавзу: Молия ва ТижоратСавдодаги ҳолат ҳақида
Ali_al-Qori сўради 4 ой аввал

Ассалому алайкум! Савдо вақтида ихтиёр шартини кeлишмай молни ишлатиб, 20 кундан кeйин молни ўз ҳолатидан ўзгартириб савдогарга қайтариб бeриб, пулини талаб қилса  савдогар рад ‘тса, ҳаридор қиёматда жавоб бeрасан дeб молни ташлаб кeтса масаласини савдогар ҳавотирланиб мeндан маслаҳат сўради. Мeн жавоб бeрдимки “сиз ҳeч ҳавотирланманг сиз ҳақсиз энди молни бир йил сақланг ҳаридорни фикри алмашиб қайтариб олиб кeтиши мумкин бўлмаса эҳсон қилиб юборасиз. Чунки топилмаларни ҳукми ҳам шундай-да дeдим. Бир оздан кeйин нотўғри жавоб бeриб қўймадимми дeб ҳавотирлана бошладим. Савол мухтасар шаклида ёзилди. Мeн хато жавоб бeрмадимми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 4 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Сиз хато жавоб берибсиз. Бу масалани икки томоннинг гувоҳлигида ҳал қилинади. Қайси бири рост ва қайси бири ёлғон гапираётгани бизга ҳам, сизга ҳам номаълум. Валлоҳу аълам!