Сохта фото суратлар эмасмикан?

Сохта фото суратлар эмасмикан?

СаволларМавзу: Турли саволларСохта фото суратлар эмасмикан?
RAVSHANALI IBN NURALI сўради 3 хафта аввал

Ассалому алайкум! Аллоҳ табарока ва таоло қилаётган ҳайрли ишларингизга барокат ато этсин. Саволим шуки, бугунги кунга кeлиб интeрнeт қидирув хизматлари жуда оммалашган, мeн ҳам улардан доимий тарзда фойдаланиб кeламан. Гооглe га Аллоҳнинг Мўжизалари дeя қидирув бeрганимда жуда ҳам кўплаб инсон ақлини шошириб қўядиган фотолар чиқади. Аллоҳни зикр қилаётган булут, яъни булут самода шундай жойлашганки худди араб ёзувидаги АЛЛОҲ сўзининг ўзгинаси ва худди шу ҳолатнинг бошқачароқ вариантини дарахтлар тузилишида кўришимиз мумкин. Отамга кўрсатсам улар «Биз Аллоҳга шундоқ ҳам иймон кeлтирамиз, бундай шубҳали фотоларга ўрин йўқ назаримда» дeган жавобни қилдилар. Саволим шундан иборатки бундай фотолар ростдан ҳам Аллоҳ таолонинг қудратими ёки бандалари томонидан қилинган сохта фотоларми ёки отамнинг юқоридаги сўзлари ўринлими?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Аллоҳ таоло “Фуссилат” сурасида марҳамат қилади :

سَنُرِيهِمْ آيَاتِنَا فِي الْآفَاقِ وَفِي أَنفُسِهِمْ حَتَّى يَتَبَيَّنَ لَهُمْ أَنَّهُ الْحَقُّ أَوَلَمْ يَكْفِ بِرَبِّكَ أَنَّهُ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ شَهِيدٌ۝

53. Уларга ҳам уфқлардаги, ҳам ўзларидаги оят(белги)ларимизни яқинда кўрсатамиз. Токи, уларга унинг ҳақлиги равшан бўлсин. Роббинг ҳар бир нарсага шоҳид экани кифоя қилмасми?!
Ушбу оятда Аллоҳ таоло бундан ўн беш аср илгари одамларга уфқлардаги ўз оят – белгиларини кўрсатиб, Қуръони Каримнинг ҳақлигини равшан этишни ваъда бермоқда. Аллоҳнинг ваъдаси ҳақ. Аллоҳ ваъдасига вафо қилади.
«Уларга ҳам уфқлардаги, ҳам ўзларидаги оят(белги)ларимизни яқинда кўрсатамиз. Токи, уларга унинг ҳақлиги равшан бўлсин».
Дарҳақиқат, ўтган давр ичида Аллоҳ таоло одамларга уфқларда, теварак-атрофларда кўплаб ажойиботларни англатиб қўйдики, ўша белгиларни ўрганган одамлар Қуръоннинг ҳақ илоҳий Китоб эканини тан олиб, мусулмон бўлмоқдалар. Ершунос, осмоншунос, табиатшунос, ҳайвоншунос ва бошқа турли соҳа олимлари Аллоҳнинг уфқлардаги оят-белгиларини ўрганиб, Аллоҳ таолога иймон келтирмоқдалар.
Шунингдек, инсоннинг ўзини ўрганган олимлар ҳам Қуръонни тан олмоқдалар. Ҳолбуки,
«Роббинг ҳар бир нарсага шоҳид экани кифоя қилмасмиди?!»
Аллоҳ таолонинг ҳар бир каттаю кичик нарсага гувоҳ экани кифоя қилмасмидики, уларга оятларни кўрсатиш лозим бўлди?! («Тафсири ҳилол» китобидан).
Атрофдаги Аллоҳнинг яратган халқларидан ибрат олиш бор. Фақат турли расмларга берилиб кетмаслик керак. Чунки, кўпинча бу каби ҳолатларни ёлғонлиги кейинроқ билиниб қоляпти. Валлоҳу аълам!