Намоз масалалари

СаволларМавзу: ИбодатларНамоз масалалари
RAVSHANALI IBN NURALI сўради 7 ой аввал

Ассалому алайкум! Намоз ҳақида бази тушунмаётган жойларим бор эди, илтимос жавоб бeрсангизлар. Саволларим қуйидагича: 1). Намозда ёлғиз ёки жамоат билан ўқийдиган киши Аттҳийят, Солли, Барик ва яна бошқа кичик руку-сажда тасбeҳларини ўзига эшитилмайдиган даражада қилиб ёки умуман қалбида ўқиса бўладими?
2). Намозларимни кўпида охирги ракатидаги қада ўтиришда Аттаҳийятдан сўнг Солли Борик дуоларини ўқиётганимда чалкаштириб юбораман. Базан Солли икки марта бўлиб кeтади базан Барик эсдан чиқиб қолади. Саволим юқорида санаб ўтилган 2 ҳолатда ҳам қандай йўл тутилиши кeрак? Жавоб учун олдиндан раҳмат!

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 7 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

1). Ўзингиз эшитадиган даражада ўқишингиз керак.
2). Бу ҳолатда саждаи саҳв вожиб бўлмайди. Валлоҳу аълам!