Намоздаги ҳолатлар

Намоздаги ҳолатлар

СаволларМавзу: ИбодатларНамоздаги ҳолатлар
Jundullah сўради 4 ой аввал

Ассалому алайкум! Битта китобда ўқидимки пешин намозининг 2 ракатида фақат аттаҳият ўқилади Аллоҳумма солли ва Аллоҳумма бариклар ўқилмиди деб. Лекин мен ҳар 5 вақт намозда ҳатто пешин намозида ҳам аттахиятни ўқиганда Аллоҳумма солли ва Аллоҳумма барикларни қўшиб ўқийман. Айтинг қандай ўқиш керак?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 4 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Барча тўрт ва уч ракъатли намозларнинг иккинчи ракъатида “аттаҳийят” ўқилиб, учинчи ракъатга турилади. Уч ракъатли намозларнинг учинчи ракъатида ва тўрт ракаъатли намозларнинг тўртинчи ракъатларида “Аллоҳумма солли ва Аллоҳумма барик” саловатларни ўқиб, салом берилади. Сиз бундан кейин намозингизни тўғрилаб ўқинг. Валлоҳу аълам!