Озиқ овқат

Озиқ овқат

Solih сўради 1 хафта аввал

Ассалому алайкум! Чумолини кислотасини озик-овқат маҳсулотларига қўшилар экан. Чумоли кислотаси шаръан ҳалолми?
2. Икки қон ҳалол қилинди қора талоқ ва жигар – дегандаги ҳадисдан “басмала”сиз сўйилган қўй, молларни ҳам жигарлари ҳалол бўлаверадими?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 1 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

1).  Бу озиқ овқатга қўшиладиган модда бўлиб, тўлиқ химиявий йўл билан олинади. Буни Е236 рақам билан белгиланган. Буни инсонга зарари бор ёки йўқлигини аниқлаш лозим.
2). “Басмала”сиз сўйилган ҳайвоннинг терисидан бошқа нарсаси ҳалол эмас. Териси ошлансагина ҳалол бўлади. Валлоҳу аълам!