Қироатсиз намоз

СаволларМавзу: ИбодатларҚироатсиз намоз
zikrillo сўради 5 ой аввал

Ассалому алайкум! Бомдод, шом ва ҳуфтон намозларининг аввалги 2 ракатида қироат қилмасдан ўқиса бўладими?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 5 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Қироат намознинг фарзларидан бўлиб, ўзи эшитадиган даражада қилмаса, фарзи топилмагани учун намоз фосид бўлади. Валлоҳу аълам!