Яқинларига ёрдам бeриш

Яқинларига ёрдам бeриш

СаволларМавзу: Оила ва ТурмушЯқинларига ёрдам бeриш
Dilyayra сўради 2 хафта аввал

Ассалому алайкум! Бу хизматлариз учун Аллоҳ рози бўлсин. Аёл киши ўзи топган пулдан молиявий ёрдам керак бўлганида яқинларига (опа-ука) ёрдам бeрса, кийим кeчаклар олиб бeрса, эҳсон сифатига ўтадими? Шунда эрнинг ҳаққига хиёнат қилган бўлмайдими?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 хафта аввал

Ва алайкум ассалом!

Аёл ўзи топган пулидан ҳеч кимдан сўрамасдан хоҳлаганича сарф қилишга ҳақли, лекин эри билан маслаҳатлашиб қилинса оилани мустаҳкамлигига сабаб бўлади. Аммо бу мажбурият эмас. Валлоҳу аълам!