Имкони бўлиб туриб қарзини бeрмаётганлар

СаволларМавзу: Турли саволларИмкони бўлиб туриб қарзини бeрмаётганлар
Davron сўради 4 ой аввал

Ассалому алайкум! Имконияти бўла туриб олган қарз(пул)ини бeрмаётган инсонни ҳукми қандай? Аллоҳ қилаётган ҳайрли ишларингизни барокотли қилсин.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 4 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

«مطل الغني ظلم»

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бой (қодир) бўлатуриб қарзни кечиктириш зулмдир», деганлар.
Муттафақун алайҳ.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

«من فارق الروح الجسد، وهو بريء من ثلاث دخل الجنة: من الكبر، والغلول، والدين»

«Кимнинг руҳи уч нарсадан: кибрдан, ўлжага хиёнатдан ва қарздан холи бўлиб жасадидан ажраса, жаннатга киради».
Ибн Можа ривоят қилган.

«نفس المؤمن معلقة بدينه حتى يقضى عنه»

«Мўминнинг жони қарзи адо этилмагунча тутиб турилади».
Термизий ривоят қилган.
Бир кишининг  акаси вафот этиб, зиммасида қарзи қолди. У акаси ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўради. У зот: «У қарзи туфайли тутиб турилибди, унинг қарзини тўла», дедилар.
Имом Аҳмад ривоят қилган. Валлоҳу аълам!