Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таҳоратда мисвок

09:24 / 13.04.2017 | Gulnoza | 3825

Ассалому алайкум! Тахорот олишда, оғизни уч марта ғарғара қилиб чайилади ва мисвок қилинади дейилган. Бу ерда мисвок қилиш нима дегани? Кўрсатгич бармоқ билан тишларни ишқалашми? Оғизни уч марта чайсак, хар чайганимиз орасида бармоқ билан ҳам 3 марта мисвок қилиш керакми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Таҳоратда мисвок қилмоқ. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буни доимо қилганлар ва бошқаларни ҳам мисвок қилишга тарғиб этганлар.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَوْلَا أَنْ أَشُقَّ عَلَى أُمَّتِي لَأَمَرْتُهُمْ بِالسِّوَاكِ مَعَ كُلِّ وُضُوءٍ. رَوَاهُ مَالِكٌ وَالْبُخَارِيُّ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар умматимга машаққат бўлмасин, демаганимда, уларни ҳар таҳоратда мисвок қилишга амр этар эдим», дедилар». Имом Молик ва Бухорий ривоят қилишган. Бизда «мисвок қилиш» деб ишлатиладиган истилоҳ тишни ишқалаб ювиш маъносидадир. Ўша вақтларда маълум бир буталарнинг, аниқроғи эса арок номли бутанинг учи юмшатилган новдалари билан тиш тозаланган. Бу ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларига машаққат бўлишини мулоҳаза қилганлари учунгина ҳар таҳоратда мисвок қилишга амр этмаганларини таъкидлашларидан бу ишга қанчалик аҳамият берилганини билиб олсак бўлади. ("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat