Витр намози

СаволларМавзу: ИбодатларВитр намози
setora saidova сўради 8 ой аввал

Ассалому алайкум! Витр намозининг учинчи ракатида зам сурадан кейин тик тургандан холда “Аллоҳу акбар” деб қўллар қулоқ баробарида кўтарилади, лекин қулоққа текизилмайди, дейилган. Витр намозида қўллар қулоқ баробарида кўтаришни аёллар қиладими?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 8 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Такбири таҳрима айтиш вақтида қўл кўтариш суннат. Эркаклар қулоғининг юмшоғигача, аёллар эса елка баробаригача кўтарадилар.
Табаронийнинг “Мўъжам ал-кабир” китобида Воил ибн Ҳужр розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эркак қўлини қулоғигача, аёл эса кўкрагигача кўтаради, дедилар. Бу ҳадиснинг ривоятида Умму Яҳё бинти Абдулжаббор мажҳул бўлиб, қолган барча ровийлар ишончлидир. Шунинг учун бу ривоят заиф бўлсада кучайтириш сифатида олса бўлади. Валлоҳу аълам!

http://fiqh.uz/index.php/fiqh-uz/dolzarb-mavzu/479-anafij-maz-abiga-binoan-ajol-va-erkak-namozidagi-far