Қарздорлик хакида

СаволларМавзу: Турли саволларҚарздорлик хакида
sodiqjon сўради 6 ой аввал

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қарздор одамга жаноза ўқимаганлар деб эшитган эдим. Шу қанчалик рост? Фирибгар одам бўйнида катта қарз билан вофот этса, гувохлари бўлса укаси ёки отасидан ҳақини сўраса бўладими?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 6 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لَا يُصَلِّي عَلَى رَجُلٍ مَاتَ وَعَلَيْهِ دَيْنٌ، فَأُتِيَ بِمَيِّتٍ، فَقَالَ: «أَعَلَيْهِ دَيْنٌ؟» قَالُوا: نَعَمْ دِينَارَانِ، قَالَ: «صَلُّوا عَلَى صَاحِبِكُمْ، قَالَ أَبُو قَتَادَةَ: هُمَا عَلَيَّ يَا رَسُولَ اللهِ، فَصَلَّى عَلَيْهِ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ، فَلَمَّا فَتَحَ اللهُ عَلَى رَسُولِهِ قَالَ: «أَنَا أَوْلَى بِكُلِّ مُؤْمِنٍ مِنْ نَفْسِهِ، فَمَنْ تَرَكَ دَيْنًا فَعَلَيَّ قَضَاؤُهُ، وَمَنْ تَرَكَ مَالًا فَلِوَرَثَتِهِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам зиммасида қарзи бўла туриб ўлган одамга жаноза намози ўқимас эдилар. Бир маййит олиб келинди. Бас, у зот:
«Унинг зиммасида қарз борми?» дедилар.
«Ҳа, икки динор», дейишди.
«Соҳибингизга ўзингиз жаноза ўқинг», дедилар.
«Ўша икки динор менинг зиммамга, эй Аллоҳнинг Расули», деди Абу Қатода. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам у(маййит)га жаноза ўқидилар. Аллоҳ Ўз Расулига фатҳ ато қилганидан кейин:
«Мен ҳар бир мўмин учун унинг ўзидан ҳам яқинман. Ким қарз қолдирса, уни адо этиш менинг зиммамда. Ким мол тарк қилса, меросхўрларига», дедилар».
Бешовлари ривоят қилишган.
Бу ҳадиси шариф зиммасида қарзи бўлатуриб ўлиш ўзига яраша муомала талаб қилишини кўрсатади.
Ушбу ҳадисга амал қилган ҳолда, ҳозирда ҳам ҳар бир маййитга жаноза намози ўқишдан олдин унинг қарзи бор-йўқлиги сўралади. Унинг қарзларини яқин кишилардан бири ўз зиммасига олганидан кейингина жаноза намози ўқилади. Шариат ҳукми бўйича бирор маййитнинг қарзини ўз зиммасига оладиган киши топилмаса, унинг қарзи хазинадан узилади. Хазина бўлмаган жойларда мазкур қарз шу ерлик мусулмонларнинг закотидан адо этилиши мумкин.
Аммо бугунги кунимизда бу шаръий ҳукмни ҳам ўз фойдасига ўзича талқин қиладиганлар топилди. Баъзи одамлар оқибатини ўйламай, катта миқдорда қарз олишни ўзларига эп кўрмоқдалар. Биладиган кишилар уларга қарзни узишни ҳам ўйлаш кераклигини эслатсалар, «Жанозамизда қарзимизни бирорта одам ўз зиммасига олса, қутулиб кетамиз», деган гапни айтмоқдалар. Лекин асл ҳақиқат уларнинг хом хаёлларидаги каби эмас. Маййитнинг қарзини биров зиммасига олса, жаноза ўқилади. Аммо бу ўша маййит қарздан тамоман қутулди, дегани эмас. (“Қарз” китобидан). Валлоҳу аълам!

2). http://savollar.islom.uz/savol/103186