Таҳорат ўтадими?

СаволларМавзу: Турли саволларТаҳорат ўтадими?
Mohira сўради 7 ой аввал

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, ҳозирда биз аёлларни кўп бўяниш воситаларимиз сувга чидамлидир. Яъни (вода стойкий) қилиб чиқарилвотди. Шунақа космeтика воситаларини юз ва киприкка суриб бўянган ҳолатимизда улар билан таҳорат олганимизда, таҳорат ўтадими?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 7 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Агар таҳоратда юзнинг терисига сув ўтказмаса, таҳорат мукаммал бўлмайди ва у таҳорат билан ўқилинган намоз таҳоратнинг фарзи топилмагани учун дуруст бўлмайди. Шунинг учун бу каби нарсаларни моҳиятини мутахассиларидан билиб олиб, кейин ишлатиш лозим. Валлоҳу аълам!