Ноҳақлик

Ноҳақлик

islom_2393 сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Бир инсон номерига тўлов қилса, у номерини айтди ва тўлов қабул қилувчи ҳам унга номерни такроран айтганидан сўнг пул ташланди. Орадан бироз вақт ўтганидан сўнг мижоз пул тушмади деб келди. Номери текширилганда битта рақам хато айтилган экан. Мижоз мен ундай айтмаганман деб туриб олди. Тўлов қабул қилувчи ҳам унга сиз адашиб айтдиз деди. Тўлов вақтида мижоз номерини айтганида ёнида турган одам ҳам эшитган эди ва у мижозга қараб сиз адашдиз деди. Лекин мижоз тан олмади. Мижоз тўлов қабул қилувчини қарғаб чиқиб кетди. Бу ерда ким айибдор? Унинг дуоси ижобатми?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Ҳақ ким томонда бўлса, ўшани дуоси ҳам ижобат. Валлоҳу аълам!