Ҳаққи борми?

akbar сўради 8 ой аввал

Ассалому алайкум! Бир биродаримни айтишича, кeлин хоҳласа қайнона ва қайнотанинг хизматини қилмасликка ҳаққи бор экан. Чунки ҳадисларда ҳам қайнона ва қайнотасини хизматини қилсин дeган жойи  йўқ эмиш. Яна, фақат эрининг хизматини қилади дeйди. Биродаримнинг гаплари тўғрими? Кeлиннинг шундай қилишга ҳаққи борми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 8 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Ҳаққи бор. Лекин хизмат қилганга хизмат қилинади. Бу гап қайнона ва қайнота келинни хизматини ўзлари учун қилинаётган садақа-эҳсон деб қабул қилишлари учун айтилан. Ҳақиқатан ҳам шундай. Келиннинг хизмат қилиши эса, ўзининг бахту саодатининг калитидир. Чунки бунда эрининг хурсандчилиги ва розилиги бор.

عَنْ أُمِّ سَلَمَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: أَيُّمَا امْرَأَةٍ مَاتَتْ وَزَوْجُهَا عَنْهَا رَاضٍ دَخَلَتِ الْجَنَّةَ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَالْحَاكِمُ

Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қай бир хотин ўлса-ю, эри ундан рози бўлса, у жаннатга киради», дедилар».
Термизий ва Ҳоким ривоят қилганлар.
Шарҳ: Демак, эри рози бўлмаган хотин жаннатга кира олмайди. Шу ҳадиснинг ўзидан эрнинг хотинидаги ҳаққи қанчалик улуғлигини билиб олиш мумкин. Жаннатга кириш ниятида бўлган аёл ўз эрини рози қилишга доимий ҳаракатда бўлиши керак. Бу эрнинг хотиндаги ҳақларидандир. («Ҳадис ва Ҳаёт» китобидан). Валлоҳу аълам!