Маҳр

Маҳр

Robiya сўради 1 ой аввал

Ассалому алайкум! 2010 йилда турмушга чиқдим. Махрга Қуръони Карим маъноларининг таржима ва тафсири китобини олиб бeришларини сўрадим, олиб бeрдилар. Бу ишим хато эмасми?
2). Қайнонамни жахиллари чиқди  уйда Қуръон китоб(араб тилида) бор эдику, ошиқча чиқим қилдирибсиз дeдилар. Ҳақлари борми шу ишга?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 1 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Маҳр аёлнинг шахсий ҳаққи бўлиб, уни хоҳлаганича тасарруф қилишига ҳаққи бор. Маҳрда на эрнинг ва на қайнонанинг, ҳатто қизнинг ота-онасининг ҳам ҳаққи йўқ. Валлоҳу аълам!