Ааёлларнинг каффорат рўзаси

СаволларМавзу: ИбодатларАаёлларнинг каффорат рўзаси
Дилдорахон сўради 6 ой аввал

Ассалому алайкум Ҳурматли устозлар! Аёллар каффорат рузасини кай тарзда тутишлари керак, яъни 60 кун мобайнида уларда узрли (хайз курган) холатларида кандай йул тутишлари даркор? Жавобингиз учун олдиндан ташаккур! Аллоҳ илмингизни зиёда килсин!

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 6 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Қасддан рўзасини очиб қўйгани боис икки ой каффоратини тутаётган аёл орада ҳайз кўриб қолса, каффоратни қайтадан бошлаши шарт эмас. Узрлари кетгач, давом эттириб кетаверадилар. «Каффорат рўзасини тутаётган киши ёки аёл қайсидир узр туфайли икки ой ичида бирор кун рўзасини очиб юборса, қайтадан бошлайди. Ҳайз кўриш бундан мустаснодир». Изоҳ: Нифос кўрган аёл поклангач, яна қайтадан олтмиш кун рўза тутади. Валлоҳу аълам!