Фарзанд сўраш дуоси

Фарзанд сўраш дуоси

СаволларМавзу: Оила ва ТурмушФарзанд сўраш дуоси
arabbay_1994 сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум! Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Фарзанд сўраш дуоси борми?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Аллоҳ таоло “Бақара” сурасида маҳамат қилади :

رَبَّنَا وَاجْعَلْنَا مُسْلِمَيْنِ لَكَ وَمِن ذُرِّيَّتِنَا أُمَّةً مُّسْلِمَةً لَّكَ وَأَرِنَا مَنَاسِكَنَا وَتُبْ عَلَيْنَآ إِنَّكَ أَنتَ التَّوَّابُ الرَّحِيمُ۝

128. Роббимиз, иккимизни Ўзингга мусулмон бўлганлардан қил ва зурриётимиздан ҳам Ўзингга мусулмон уммат қил, бизга ибодатларимизни кўрсат, тавбамизни қабул эт. Албатта, Сен Ўзинг тавбани кўплаб қабул қилувчисан, ўта раҳмлисан.

“Оли Имрон” сурасида :

هُنَالِكَ دَعَا زَكَرِيَّا رَبَّهُ قَالَ رَبِّ هَبْ لِي مِن لَّدُنْكَ ذُرِّيَّةً طَيِّبَةً إِنَّكَ سَمِيعُ الدُّعَاء۝

38. Шу чоғда Закариё Роббига дуо қилиб: «Роббим, менга Ўз ҳузурингдан покиза зурриёт ҳадя эт. Албатта, Сен дуони эшитувчисан», – деди.

“Иброҳим” сурасида :

رَبِّ اجْعَلْنِي مُقِيمَ الصَّلاَةِ وَمِن ذُرِّيَّتِي رَبَّنَا وَتَقَبَّلْ دُعَاء۝

40. Роббим, мени ва зурриётларимни намозни тўкис адо этадиганлардан қилгин. Роббимиз, дуони қабул этгин.

“Марям” сурасида :

وَإِنِّي خِفْتُ الْمَوَالِيَ مِن وَرَائِي وَكَانَتِ امْرَأَتِي عَاقِرًا فَهَبْ لِي مِن لَّدُنكَ وَلِيًّا۝

5. Ва албатта, мен ортимдаги қариндошлардан хавф қилдим. Аёлим туғмас эди. Бас, менга Ўз даргоҳингдан бир валий ҳадя эт.

يَرِثُنِي وَيَرِثُ مِنْ آلِ يَعْقُوبَ وَاجْعَلْهُ رَبِّ رَضِيًّا۝

6. У менга меросхўр ва Оли Яъқубга меросхўр бўлсин. Роббим, уни Ўзинг рози бўладиган қил», – деди.

ва “Фурқон” сурасида :

وَالَّذِينَ يَقُولُونَ رَبَّنَا هَبْ لَنَا مِنْ أَزْوَاجِنَا وَذُرِّيَّاتِنَا قُرَّةَ أَعْيُنٍ وَاجْعَلْنَا لِلْمُتَّقِينَ إِمَامًا۝

74. Улар «Роббимиз, Ўзинг бизга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан кўз қувончи ҳадя эт ҳамда бизларни тақводорларга пешво қил», дейдиганлардир. Валлоҳу аълам!