Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тиш қонаши

17:55 / 17.04.2017 | Yunus | 4253
Ассалому алайкум! Мен таҳорат қилганимдан сўнг тупугим сарғиш бўлади, бир икки маротаба туфуриб ташласам йуқолади. Деярли ҳар таҳоратда шундай. Шундай ҳолатда қайта таҳорат қилишим керакми? Таҳоратни бузадиган тиш ёки милк қонининг миқдори борми ёки жуда оз миқдордаги тиш ёки милк қонаши ҳам таҳоратни бузадими? Мисол учун олма еганимда олмада ҳам жуда кам миқдорда қон изи бўлади. Бу ҳолатдачи?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Тиш қонаганда таҳорат бузилишини шарти, қон тупукка ғолиб бўлиши ёки оғизда уни таъми сезилиши керак бўлади.

دَمٌ مَائِعٌ مِنْ جَوْفٍ أَوْ فَمٍ غَلَبَ عَلَى بُزَاقٍ حُكْمًا لِلْغَالِبِ أَوْ سَاوَاهُ احْتِيَاطًا لَا يَنْقُضُهُ الْمَغْلُوبُ بِالْبُزَاقِ .عَلَامَةُ كَوْنِ الدَّمِ غَالِبًا أَوْ مُسَاوِيًا أَنْ يَكُونَ أَحْمَرَ ، وَعَلَامَةُ كَوْنِهِ مَغْلُوبًا أَنْ يَكُونَ أَصْفَرَ

“Қориндан ёки оғиздан чиққан суюқ қон тупукка ғолиб бўлса, аксарга ҳукм берилиб, таҳоратни синдиради. Агар тупукка тенг бўлса, эҳтиётан таҳоратни бузилганлигига ҳукм қилинади. Агар тупукка мағлуб бўлса, таҳоратни бузмайди” (Роддул муҳтор). Қон тупукдан ғолиб ёки тупукка баробар эканлигининг аломати тупукнинг қизил бўлмоқлигидир. Мағлуб эканлигининг аломати тупук сариқ бўлмоқлигидир (Дуррул ҳуккам). Валлоҳу аълам! http://fiqh.uz/index.php/ibodat/toharat-poklik/368-ta-oratga-oid-savol-zhavoblar

Топ рейтинг www.uz Openstat