Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Фарз намози ҳақида

07:34 / 18.04.2017 | Feruza | 10489

Ассалому алайкум! Аллоҳ қилаётган яхшиликларингизни чиройли ажрини бeрсин. Мeни 2 та ёш болам бор, кўпинча ишларга улгуролмай қоламан. Шу вақтда фақат фарз намозларни ўқисам бўладими? Кeйин суннат намозлари қазо бўлиб қоладими?
2). Аёлларда ҳайз кeлган вақтда Қуръон тиловат қилиш мумкин эмас, лeкин тeлeфонда қироатни тингласа бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Ҳолатингизга қаранг. Бу намозларга ваъда қилинган савоблар кўп. Бу намозлар нафл, татоввуъ, мандуб, ротиб намозлар ҳам дейилади. Бизда фарз намозларга тобе бўлган намозларни суннат, бошқаларини нафл намоз дейиш урф бўлиб кетган.

عَنْ أُمِّ حَبِيبَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: مَا مِنْ عَبْدٍ مُسْلِمٍ يُصَلِّي ِللهِ كُلَّ يَوْمٍ ثِنْتَيْ عَشْرَةَ رَكْعَةً تَطَوُّعًا غَيْرَ فَرِيضَةٍ إِلَّا بَنَى اللهُ لَهُ بَيْتًا فِي الْجَنَّةِ. قَالَتْ أَمُّ حَبِيبَةَ: فَمَا بَرِحْتُ أُصَلِّيهِنَّ بَعْدُ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا الْبُخَارِيَّ. وَزَادَ التِّرْمِذِيُّ: أَرْبَعًا قَبْلَ الظُّهْرِ وَرَكْعَتَيْنِ بَعْدَهَا، وَرَكْعَتَيْنِ بَعْدَ الْمَغْرِبِ، وَرَكْعَتَيْنِ بَعْدَ الْعِشَاءِ، وَرَكْعَتَيْنِ قَبْلَ صَلَاةِ الْفَجْر

Умму Ҳабийба розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Қайси бир мусулмон банда ҳар куни фарздан ташқари ўн икки ракъат ихтиёрий намоз ўқиса, албатта, Аллоҳ унга жаннатда уй қуриб беради», дедилар. Умму Ҳабиба: «Шундан кейин уларни доимо ўқиб келмоқдаман», дедилар». Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган. Термизий: «Пешиндан олдин тўрт ва кейин икки ракъат, Шомдан кейин икки ракъат, Хуфтондан кейин икки ракъат, Бомдоддан олдин икки ракъат»ни зиёда қилган. Шарҳ: Ҳанафий мазҳаби мана шу ривоятни маҳкам ушлаб, ҳаётга яхшилаб татбиқ қилган мазҳабдир. Ушбу ҳадисда фарз намозларига тобе бўлган суннатларни қўймай, ўқиб боришга қаттиқ тарғиб ва улкан ваъда бордир. Бу ваъда бўйича, ушбу намозлар учун мукофот тариқасида Аллоҳ таоло томонидан жаннатда алоҳида уй қуриб берилиши таъкидланмоқда. Фарз намозларга тобе бўлган суннат намозларини қўймай, ўқиб боришга бундан ортиқ тарғиб бўлмаса керак. Шунинг учун ҳам Умму Ҳабийба онамиз ушбу ҳадисни эшитганларидан бошлаб, у намозларни асло қолдирмаганлар. Биз ҳам худди шундай қилишимиз лозим. Фарз намозларидан олдин ўқиладиган суннат намози ўзига хос равишда фарз намозга тайёрланиш вазифасини ҳам ўтайди. У намозни ўқиб, анча тайёрланиб олган намозхон учун фарз намозининг хушуъ ва хузуъсини жойига қўйиш осон бўлади. Фарз намозларидан кейин ўқиладиган суннат намозлари эса фарз намозда баъзи қусур ва камчиликлар содир бўлса, ўрнини тўлдириш вазифасини ўтайди. Шунинг  учун  ҳам  шариатда  бу  намозлар «мукаммилот» — «тўлдирувчи намозлар» деб аталади.

عَنْ عَائِشَةَ رَضِي الله عَنْهَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: رَكْعَتَا الْفَجْرِ خَيْرٌ مِنَ الدُّنْيَا وَمَا فِيهَا. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَالتِّرْمِذِيُّ وَأَحْمَدُ. وَلِأَبِي دَاوُدَ وَأَحْمَدَ: لَا تَدَعُوهُمَا وَإِنْ طَرَدَتْكُمُ الْخَيْلُ

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бомдоднинг икки ракъати дунё ва ундаги нарсалардан яхшидир», дедилар». Муслим, Термизий ва Аҳмад ривоят қилганлар. Аҳмад ва Абу Довуд: «Агар сизни отлиқлар қувиб турса ҳам иккисини қўйманглар»ни зиёда қилганлар. Шарҳ: Ушбу ҳадисда Бомдоднинг икки ракъат суннати ҳақида сўз бормоқда. У икки ракъат намоз энг фазилатли вақтда ўқилади. Унинг савоби ниҳоятда улкандир. Агар Бомдоддаги икки ракъат суннат намознинг савобини бу дунёнинг ўлчови билан ўлчайдиган бўлсак, дунёнинг ҳаммасидан ва ундаги нарсаларнинг ҳаммасидан ҳам яхшироқдир. Демак, ҳар куни саҳар туриб, яхшилаб таҳорат қилиб, Бомдод намозининг икки ракъат суннатини ўқиган одам дунёдаги энг кўп савобни олган киши бўлар экан. Намозхонлар ўзларидаги бу фазлни англаб етишлари лозим. Бомдоднинг суннатини ўқиш қанчалар зарур эканлигини Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Агар сизни отлиқлар қувиб турса ҳам иккисини қўйманглар» деган сўзларидан тушуниб олсак бўлаверади. Яъни, агар душман бостириб келиб турса ҳам, Бомдоднинг икки ракъат суннатини тарк қилмаслик лозим. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). 2). Бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat