Қизнинг отаси тўласа

СаволларМавзу: Турли саволларҚизнинг отаси тўласа
Humoyun сўради 10 ой аввал

Ассалому алайкум! Эркак киши уйланганидан сўнг, агар унинг хотини оилавий эҳтиёжларини қондириш учун ўз ота-онасидан пул олса, ўша олган пули ҳаром бўладими? Шундай гап эшитдим. Яна ҳам аниқроқ айтадиган бўлсам, эрнинг хотини Унивeрситeтда «Контракт» асосида ўқиса, шу ўқиши учун пулни қизнинг ота-онаси тўласа, шу пул оила учун ҳаром бўладими? Жавобингиз учун раҳмат.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 10 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Ўқиш учун пул олиб, ўқишга тўласа ҳаром бўлмайди. Оиладаги харажатлар эрнинг зиммасидаги нафақага киради. Аммо қизнинг ота-онаси мурувват қилиб ихтиёрий нимадир берса, ҳаром эмас. Валлоҳу аълам!