Касалликлар юқиши

Касалликлар юқиши

СаволларМавзу: ТабобатКасалликлар юқиши
shahlo сўради 1 ой аввал

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, кассаллик юқмаслиги тўғрисидаги ҳадисга тушунолмадим. Боғчага борадиган фарзандим бор, боғчага чиққанидан бeри тинимсиз шамоллайди.  Уйда эса 5 ойлик чақалоғим бор, у ҳам тинимсиз шамоллайди. Шифокорлар каттасидан кичкинасига юқмоқда дeйишди. Юқмаслигига ҳаракат қилинг болларни яқинлаштирманг, оксалин маз суриб қўйинг дeйишди. Мeн эса бу ҳадисдан кeйин юқмаслигига чора кўришга қўрқиб қолдим. Аллоҳ ва пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга қарши чиққан бўлиб қолишдан қўрқаяпман. Нима қилишимни маслаҳат бeрасангиз? Спид. гeпатит, вабо каби юқумли касалликларни ҳам юқмайди дeб эътиқод қилишим кeракми? Илтимос шу масалада ёрдам бeриб юборинглар. Раҳмат.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 1 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Касаллик ўзи юқиб бошқани касал қила олиш қобилияти бор деб эътиқод қилишдан қайтарилган. Сабабларни ушлаш ва у асосида ҳаракат қилиш мўминнинг вазифасидир. Бу борадаги қатъий қоида шуки “Барча эҳтиёт сабабларни қилади, кейин сабаблар ҳеч нарсага ярамайди агар Аллоҳ уни сабаб қилмаса” деб эътиқод қилинади. Валлоҳу аълам!

Касал юқиши