Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сўз маъноси ҳақида

13:42 / 18.04.2017 | Shaxlo Israilova | 10524

Ассалому алайкум! Ишларингизга хайру баракот тилайман. Кеча бир муаллим билан гаплашиб колдим. У университетда талабаларга дарс беради. У Аллоҳ сўзи аллактика -галактика сўзидан олинган деди. Мен яккаю ягона ёлғиз деган маънони англатади дедим. У кейин “бари бекор. Ўзларинг билмисанлар маъносини, масалан муслим, мўмин деган сўзларнинг маъносини, булар динга алоқаси йўқ сўзлар” деди. Яна назаримда динимизда келтирилган ҳақиқатларга қарши  бир нималар деди. Тўғриси домла билан талашгим ҳам келмай индамай қўяқолдим. Чунки менга жавоби ёқмади, балким илмсизлик қилгандирман. У одамга нима дейиш керак? Жавобингизни интизорлик билан кутиб қоламан. Янада бир ҳиссага бўлсаям диний илмим ошса жуда хурсанд бўлардим. Олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! У одам жуда катта гуноҳга журъат қилибди. Унга насиҳат қилиш керак. «Аллоҳ» лафзи «алаҳа» феълидан олинган «илоҳ» масдарига мансуб бўлиб, маъбуд – ибодат қилинган Зот – маъносини англатади. Арабларда «илоҳ»нинг аввалига алиф ва лом ҳарфлари киритилган ва «ал-илоҳу» ҳосил бўлган. Сўнгра ҳамзанинг ҳаракатининг ломи таърифга нақл қилинган ва бир жинсдаги икки ҳарф идғом қилинганидан кейин «Аллоҳ» лафзи ҳосил бўлган. «Аллоҳ» лафзи яккаю ягона маъбуди ҳаққа исм бўлиб қолган. У Зотдан бошқага бу исм ишлатилмайди. Баъзи уламолар: «Аллоҳ исми аъзамдир», деганлар. Бу лафзи жалола ҳақида Ибн Атоуллоҳ Сакандарий каби зотлар алоҳида китоблар ҳам ёзганлар. (“Сунний ақийдалар” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat