Фаридуддин Атторнинг Тазкират ул-Авлиё китоби ҳақида

СаволларМавзу: Таълим ва МутаалимФаридуддин Атторнинг Тазкират ул-Авлиё китоби ҳақида
Mashrab сўради 6 ой аввал

Ассалому алайкум! Мeни ёшим 18да. Намозни ўқиётганимга 2.5 йил бўлди. Китобларни яхши кўраман, шу ёшимда Фаридуддин Атторнинг «Тазкират ул-Авлиё» китобини ўқисам бўладими? Чунки диний адабиётларнинг ақл доирасига қараб ўқиш кeракку?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 6 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Бўлади, лекин сизга аввал таҳорат, намоз ва рўзанинг фиқҳини билиб олишингиз зарур. Чунки таҳорат, намоз ва рўзалар қандай ҳолларда дуруст бўлади ёки бузилиши масалаларини билмасангиз Аллоҳ таоло фарз қилган ибодатларингиз нуқсонли бўлиб қолиш хавфи бор. Шунинг учун сизга Устозимиз раҳимаҳуллоҳнинг “Мўминнинг меърожи” ва “Мўминнинг қалқони” китобларини ўқиб чиқишни, ундан сўнг «Ҳадис ва Ҳаёт» китобларини ўқишни тавсия қиламиз. Валлоҳу аълам!