10та нарсани олиб кетилиши

10та нарсани олиб кетилиши

СаволларМавзу: Турли саволлар10та нарсани олиб кетилиши
Ulug‘bek сўради 2 ой аввал

Ассалому алайкум! Эшитишимча қиёматгача Жаброил (а.с.) ер юзидан 10 та  нарсани олиб чиқиб кетаркан. Ҳозирда шулардан фақат биттаси ерда қолганмиш. Шу ростми? Улар нималар?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Бундай мазмундаги ҳадис суннат китобларида келмаган, унинг асли ҳам, санади ҳам йўқ. Мусулмон киши буни ривоят қилиши ёки тарқатиши ҳалол эмас.
Жаброил алайҳиссалом ваҳийга муваккал қилинган фариштадир. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотларидан сўнг ваҳий узилган. Ҳадисдаги айтилган фазилатли хулқлар ердан кўтарилиш учун Жаброил алайҳиссаломнинг тушишлари ҳақида бирор маълумот йўқ.
Шунингдек, саҳиҳ ҳадисларда айтилганидек, умматдан биринчи бўлиб кўтариладиган нарса хушуъ ва омонатдорликдир, сиз айтган жойда айтилганидек, барака эмас. Валлоҳу аълам!