Никоҳ вақтида калима

Никоҳ вақтида калима

СаволларМавзу: Оила ва ТурмушНикоҳ вақтида калима
muslim сўради 3 кун аввал

Ассалому алайкум! Устозлар, 4- 5 ой олдин дўстим уйланди. Никоҳини ўқиган домла калима кeлтиртирмабти. Кeлин куёвга бу никоҳ ҳалолми? Жавоб учун олдиндан раҳмат.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 кун аввал

Ва алайкум ассалом!

Куёв билан келиннинг калима қайтаришидан мақсад ҳозирги кунда имомларимизнинг айтишларича баъзи бир ёшлар иймон калимани ҳам билмас эканлар. Шунга ёдларига солиш мақсадида никоҳ пайтида ўқитадилар. Аслида Аллоҳнинг якка деб билиб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни пайғамбар деб биладиган кишига калимани айтиш шарт эмас. Валлоҳу аълам!