Отани қиблагоҳ дейиш

Отани қиблагоҳ дейиш

СаволларМавзу: Оила ва ТурмушОтани қиблагоҳ дейиш
ElyorElyor сўради 3 ой аввал

Ассалому алайкум! Устозлар, бир неча бор эшитдим, ота ҳақида гапиришса «Қиблагоҳимиз» деб гапиришади. Бу қандай маънони билдиради? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 3 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Қиблагоҳ маъжозий маъно бўлиб, ҳамма вақт кўз олдимда, нигоҳим у зотга тикилган маъносини билдиради. Санади заиф бўлсада Оиша розияллоҳу анҳодан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг : “Каъбага назар қилиш ибодат, ота-онанинг юзига назар қилиш ибодат ва Аллоҳнинг китобига назар қилиш ибодат” деганлари ривоят қилинган. Валлоҳу аълам!