Зулм ўтказган бўлмаймизми?

Зулм ўтказган бўлмаймизми?

СаволларМавзу: Таълим ва МутаалимЗулм ўтказган бўлмаймизми?
Бахоуддин сўради 2 кун аввал

Ассалому алайкум! Аллох мартабангизни улуғ қилсин. Мен олий ўқув юртида таълим оламан. Мени бир савол қизиқтиряпти. Агар бир ўқитувчи(домла) ўз касбини мутахассиси бўлмаса ёки талабаларга яхши дарс ўқитмаса, шу домлани ишдан олишлиги ҳақида ариза ёзсак ва ишдан олишса, шу домлани устидан зулм ўтказган бўламайзми? Ахир биз яхши таълим олишни хоҳлаймизку…

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 2 кун аввал

Ва алайкум ассалом!

Зулм ҳисобланмайди, лекин бунда ноҳақликка йўл қўйишдан қаттиқ эҳтиёт бўлиш керак. Ҳақиқатан у одам ўша соханинг эгаси бўлса, туҳмат қилган бўласизлар.  Бирон мутахассисни текшириш ёки аниқлаш ҳаммани ҳам иши эмас. Ўзининг соҳасидаги етук инсонлар тарафидан гувоҳлик берилса, кейин унга нисбатан чорлар кўрилади. Валлоҳу аълам!