Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз ҳақида

11:05 / 27.04.2017 | Zahro | 3465

Ассалому алайкум! Олдинги саволларим учун берган жавобларингиз учун раҳмат. Саволларим купайиб кетган булса олдиндан узир сурийман. 1.Абдулхаким корининг Намоз ибодат арконлари китобида намознинг иккинчи ракатига турилганда Бисмиллах айтилиб кейин фотиха сураси укилади деб ёзилган экан. Мен сизларнинг сайтингизда ўқиганимда факат биринчи ракатни бошлаганда Бисмиллах билан бошланади кейинги ракатлада фотиха сурасидан бошланади деб ўқигандим. Ман кейинги ракатларда фотиха сурасидан олдин бисмиллахни этмийман. Бу китобни ўқигандан кейин иккиланиб қолдим. Шунга аниклик киритилса.
2. Бомдод намозини таквим китобида масалан қуёш 05.36 ёзилган бўса, ман 05.20 ларда ўқивоман шу тўғрими?
3. Шом намозини ўқимоқчи бўлиб турганимда акам юлдуз кўринди энди ўқиб бўлмайди дедила. Ман хайрон бўлидим. Илтимос сизлардан ман намозни ўзим китоблардан ўқиб ўрганиб 5 махал ўқийман. Хатоларим кўп ёрдам берингла. Шомни таквимда масалан 17.10 деб берилган бўса, шу вақтдан хуфтон вақти киргунча ўқиса бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! “сизларнинг сайтингизда ўқиганимда фақат биринчи ракатни бошлаганда Бисмиллах билан бошланади кейинги ракатларда фотиха сурасидан бошланади” деб ўқиганингиз ёлғон бўлса керак. Чунки 1-ракъатда “Аъузу бисмиллаҳ, қолган ракъатларда бисмиллаҳни ўқиш керак” деб ўқиган бўлсангиз керак. 2). 05:35гача ўқисангиз ўз вақтида ўқиган бўласиз. 3). Ҳа. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat