Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз бузилганми?

09:47 / 29.04.2017 | Доние'рбек | 3437

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, мен кеча шом намозини ўқиш учун масжидга борганимда масжид имоми йўқ эканлар. Ўрниларига азон айтувчи инсон шом намозини ўқиб бераётганларида фарзини адашиб 2 ракат ўкиб қўйдилар. Мен у кишига 2 ракат бўлиб қолди деб айтдим ва туриб яна 1 ракатга ният килиб ўкиб сўнг саждаи сахв қилдик. Шундай ўкиш тўғрими?
2. Бу масжитда баьзи холларда масжид имоми бўлмай коладилар. Шундай холларда азон айтувчи инсон ўзлари оёқлари оқсоқлиги ва оғригани учун мени имом бўлиб ўкиб беришимни айтадилар. Мен ўзим намозни бошлаганимга 5-6 ой бўлган тажвидим ҳам унча яхши эмас. Масжидда кўпи билан 5-6 киши намоз ўқиймиз, улар хам мени ўқиб беришимни сўрашади. Мен имом бўлиб ўкишга хакли бўлмасам хам имом бўлиб ўкивотганим учун гунохкор бўлишдан кўриквомман. Маслахат беринглар. Раҳмат сизларга.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Тўғри эмас. Айни шундай ҳолатда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиганлари ҳадисларда келган. Фуқаҳоларимиз у ҳадисни мансуҳ бўлган дейишган. 2). Қолганларининг қироати ҳам сиз каби бўлса имом бўлишиннгиз мумкин. Сиздан кўра қироати яхшироқ одам иқтидо қилса, намози дуруст бўлмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat