Заҳро сифати

Jobir_1977 сўради 6 ой аввал

Ассалому алайкум! Аҳли илмлардан бири Фотима онамизни Заҳро деб сифатланиш сабаби у киши аёлларга хос ҳайз ва нифос кўрмаганлар деди. Шу гап ростми?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 6 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Фотима-Зуҳра аслида эгизак қизларга қўйилган исм эмас. Асли унинг лафзан тўғри шакли Фотима Заҳро бўлиб, у Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари Фотима онамизнинг исм ва сифатларидир. Фотима исмлари, Заҳро эса сифатларидир. Заҳронинг маъноси юзидан нур таралувчи, ёрқин, гўзал юзли маъноларини билдиради. Демак, Фотима Заҳро дегани «Нур юзли Фотима хоним» дегани экан. Зеро Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг эгизак қизлари бўлмаган. Валлоҳу аълам!