Қурбонликка олинган қўй

СаволларМавзу: Турли саволларҚурбонликка олинган қўй
Ismoiljon сўради 7 ой аввал

Ассалому алайкум! Қурбонликга олган қўчқоримиз ёмон бизга кўп озор бeради? Сотиб устига пул қўйиб бошқани олишимиз жоизми?

1 жавоб
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди 7 ой аввал

Ва алайкум ассалом!

Нисоб эгаси бўлсангиз, яъни молингиз нисобга етган бўлса, бошқасини олишингиз мумкин. Нисобга етмаган бўлиб, ўша қўйни қурбонликка атаган бўлсангиз бошқасини сўйишингиз жоиз эмас. Валлоҳу аълам!