Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёллар масаласи

18:13 / 03.05.2017 | Abdulloh | 3641

Ассалому алайкум! Рамазон кунлари аёллар узрликлари боис муборак кунларни қазо қилишларига тўғри келади. Бу Аллоҳни хоҳиш иродаси албатта, лекин ҳозир замонавий усуллардан фойдаланиб ҳайз кунларини тўхтатиш учун дори истеъмол қилишга динимиз қандай муносабатда? Бу жоизми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом!

Ҳайз қони аёл ихтиёридан ташқари бўлиб, ҳаж вақтида ҳайз кўриб қолган аёл ғамга тушиб, хафа бўлмаслиги учун жоиз деганлар. Дори истеъмол қилиб қонни тўхтатса, аёл пок бўлган ҳисобланади ва тавоф қилиши мумкин бўлади. Лекин бундай қилиш аёлнинг саломатлигига ёмон таъсир кўрсатади. Цикли бузилиб, жуда ёмон ҳолатларга олиб келади. Афзали рамазондан кейин қазосини тутиб бериш. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat