Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Муллага ўқитиш

18:20 / 03.05.2017 | Laziz | 4410

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, бир муллага енгиллик учун ўқитгани бордим. Биз билан бир қиз бола ҳам кирди, у қиз бахтим очилмаябди деди. Шунда мулла ҳаммамизга атаб ўқидида, тасбеҳини орасидан қизга қараб “яқинда бахтинг очилади” деди. Мана шундай муллаларнинг башорат бериб ўқиши ҳақида динмизда нима дейилган? Жавоб учун раҳмат. Аллоҳ хаммамиздан рози бўлсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ундайларни мулла дейилмайди. Келажакни Аллоҳ таолодан бошқа ҳеч ким билмайди. Ҳатто ўша боболарим, момоларим ёки одамларим деяётганлар ҳам билмайди. Гапираётган гаплари ёлғондир. Баъзи фуқаҳолар ғайбни гапиргани учун кофир бўлишини ҳам айтишган. Албатта биз уларни яхши танимаганимиз учун кофир демаймиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat