Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ёмон калима

09:49 / 30.04.2017 | _Ahror_ | 3854
Ассалому алайкум! Қаердандир эшитгандим, адашмасам ҳадиси қудусийдан. Кимнидир 1та  ёмон калимаси  Аллоҳга ёқмаса 70 йилга дўзахга кирар экан. Яна билмадим. Аниклик хосил килмокчи эдим.

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сиз келтиргандек ҳадисни билмаймиз.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِنَّ الْعَبْدَ لَيَتَكَلَّمُ بِالْكَلِمَةِ مِنْ رِضْوَانِ اللهِ لَا يُلْقِي لَهَا بَالًا، يَرْفَعُ اللهُ بِهَا دَرَجَاتٍ، وَإِنَّ الْعَبْدَ لَيَتَكَلَّمُ بِالْكَلِمَةِ مِنْ سَخَطِ اللهِ لَا يُلْقِي لَهَا بَالًا يَهْوِي بِهَا فِي جَهَنَّمَ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Банда Аллоҳ рози бўладиган гапни арзимас санаб гапиради да, шу сабабли Аллоҳ уни даражаларга кўтаради. Банда Аллоҳ норози бўладиган гапни арзимас санаб гапиради да, шу сабабли жаҳаннамга қулайди».

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، سَمِعَ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: إِنَّ الْعَبْدَ لَيَتَكَلَّمُ بِالْكَلِمَةِ مَا يَتَبَيَّنُ فِيهَا، يَزِلُّ بِهَا فِي النَّارِ أَبْعَدَ مِمَّا بَيْنَ الْمَشْرِقِ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитганман: «Банда бир гапни аниқламай гапириб қўяди да, шу сабабли дўзахнинг машриқ (ва мағриб) оралиғидан ҳам узоқроқ жойига тойилиб, қулайди». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat